Россия ва Ўзбекистон ўртасида ахборот ҳамкорлигини мустаҳкамлаш: «Евразия медиа гуруҳи» ва «HAQIQAT MEDIA MARKAZI» Меморандум имзолади

«Евразия медиа гуруҳи», яъни «Евразия сегодня» ва «За рубежом» нашрлари ва ўзбек ОАВ «HAQIQAT MEDIA MARKAZI» («Ҳақиқат медиа маркази») ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади. Ҳужжат ахборот алмашинув, шунингдек, медиасоҳада қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. Шартнома доирасида томонлар Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги муҳим воқеаларни ёритувчи янгиликлар, таҳлилий мақолалар, суратлар ва видеоконтент билан алмашишга келишиб олдилар. Ҳамкорлик, шунингдек, давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техника ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ҳам ўз ичига олади. «Биз «HAQIQAT MEDIA MARKAZI»ни ўзига хос муштаракфикрларимиз, яъни, ўқувчи билан конструктив мулоқотни юритиш принципларини ҳимоя қилувчи профессионаллар деб биламиз. Ишончим комилки, бундай шериклар, яъни ҳамфикрлар билан биз вазиятга таъсир кўрсатиб, ўзаро ҳамкорлик муҳитини яратишимиз мумкин», – таъкидлади «Евразия медиа гуруҳи»нинг бош директори Сергей Деменный Меморандумни имзолаш чоғида. «Евразия медиа гуруҳи» ва «HAQIQAT MEDIA MARKAZI» ўртасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат аудиториялари учун янги имкониятларни очади. Ўқувчилар ва томошабинлар Россия, Ўзбекистон ва халқаро кун тартибидаги долзарб мавзуларни чуқурроқ ўрганишлари, шунингдек, икки мамлакатнинг маданий ва иқтисодий ютуқлари билан танишишлари мумкин бўлади. «Партнёрлик тез ўзгараётган бозор шароитида ишбилармонлар учун ишончли ахборотни олиб, самарали фойдаланишини муҳим қилиб қўяди. Матбуот бу жараёнда муҳим роль ўйнаб, тадбиркорларга йўналиш топиш, ўзгаришларга мослашиш ва стратегик қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. HAQIQAT MEDIA MARKAZI ва «Евразия медиа гуруҳи»нинг ҳамкорлиги аудиторияларимизга кўпроқ хилма-хил ва ишончли таҳлилий ахборот тақдим этишга қаратилган. Биз хорижий ва Россия бозорининг эътироф этилган мутахассислари, таҳлилий маълумотлар, рейтинглар ва амалий тавсиялардан фойдаланишни режалаштиряпмиз, булар компанияларга бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва ўсиш стратегияларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Бизнинг мақсадимиз — тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармон муҳитни шакллантириш учун ишончли билим манбаи ва восита бўлиш», – деди «HAQIQAT MEDIA MARKAZI» бош директори Ҳамиджон Сулаймонов. Томонлар журналистик кадрлар алмашинуви, устозлик дарслари, давра суҳбатлари ва ходимларнинг малакаси ва компетенциясини оширишга қаратилган бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича ҳам келишиб олдилар. Бу ҳамкорлик мамлакатлар ўртасида ахборот ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, холис ва долзарб ахборот алмашинуви имкониятларини кенгайтиради, шунингдек, Евразия медиа маконининг янада чуқурроқ ўзаро тушуниш ва ривожланишига ёрдам беради. Евразия медиа гуруҳи ҳақида маълумот: 2001 йили асос солинган «Евразия медиа гуруҳи» «Евразия сегодня» ахборот-таҳлилий портали, «За рубежом» интернет-нашри, Каспий ахборот агентлиги ва халқаро мультимедиа маркази «Евразия сегодня»ни ўзида жамлаган. «Евразия сегодня» — интернет-портал ва журналдан ташкил топган лойиҳа бўлиб, Евразия қитъасидаги иқтисодиёт, фан, санъат, маданият ва спортдаги асосий воқеаларни ёритади. У ЕОИИ, АСЕАН, ШҲТ ва бошқа бирлашмалар доирасидаги давлатлараро интеграция жараёнлари ва минтақа тарихини ўқувчиларга таништиради. «За рубежом» — аввалида 1930 йилда Максим Горкий томонидан асос солинган совет газетаси, 1991 йилда Россиянинг ахборий-публицистик журнал ҳамда 2015 йилдан интернет-нашрга айланган. 2006 йилдан буён у «Евразия медиа гуруҳи»га киради ва халқаро воқеаларни ёритиб, Россия ўқувчиларига иқтисодиёт, фан, санъат, маданият ва бошқа соҳалардаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот беради. HAQIQAT MEDIA MARKAZI ҳақидамаълумот: ЎзбекистонОАВ «HAQIQAT MEDIA MARKAZI» интернетмаконида HAQIQAT.UZ ахборотнашрибилантақдимэтилган. HAQIQAT.UZ мустақилпорталбўлиб, корхонаватадбиркорларгадолзарбтаҳлилиймаълумотлартақдимқилишнимақсадқилади. Нашрбизнесривожигаҳиссақўшиб, фаолиятйўналишларинитўғрилашга, сотишстратегиялариниишлабчиқишвабрендларниилгарисуришдасамаралиечимларнитопишгаёрдамберади. HAQIQAT.UZ медиакоммуникацияни мустаҳкамлаш ва ОАВ билан бизнес ўртасида мулоқотни қўллаб-қувватлашга интилади, шунингдек, кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди. Портал бозордаги янги ғоялар ва маҳсулотлар ҳақида маълумот бериш учун нуфузли экспертлар материалларини фаол нашр қилади. Келгусида HAQIQAT.UZ ўз ўқувчиларига янада тезкор ва профессионал маълумот етказиш учун янги электрон нашр версиясини ишга туширишни режалаштирмоқда.