ПРЕЗИДЕНТ СИЁСAТИГА ХИЁНAТМИ ЁКИ МAҲAЛЛИЙ ҲОКИМИЯТНИНГ БЕФАРҚЛИГИ?
«НУРЛИ ЙЎЛ» МAҲAЛЛAСИДАГИ АЯНЧЛИ ҲАҚИҚАТ! СAМAРҚAНДДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ВА ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ: ОРАДАН БИР ОЙ ЎТДИ: МАҲАЛЛИЙ ХОКИМИЯТ ВА ПРОКУРАТУРА НEГА ЖИМ? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сонли қарори ижроси баҳонасида Самарқанд шаҳри «Нурли йўл» МФЙ ҳудудида аҳоли бошига оғир кунлар солинмоқда. OAV «HAQIQAT.UZ» таҳририятига йўлланган такрорий ва оғриқли мурожаатлардан сўнг орадан бир ой муддат ўтди. Афсус билан қайд этиш лозимки, Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура ҳамда маҳалла еттилиги гўёки ҳеч нарсадан бехабардек, чуқур сукут сақламоқда. Савол туғилади: Бу Олий Ғоя ва Президент сиёсатига тўғридан-тўғри ХИЁНAТ эмас-ми? Нега Самарқанд Инвест компанияси ва мутасаддилар халқ овозини эшитишни хоҳламаяпти ва бефарқ томошабин бўлиб турибди? ҚОНУНЧИЛИК ВА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИНГ ҚУПОЛ БУЗИЛИШИ Обиектда аҳоли тўлиқ кўчирилмасдан, атрофи хавфсизлик тўсиқлари (забор) билан ўралмасдан туриб, қурилиш ва бузиш ишларини бошлашга КИМ РУҲСАТ БEРДИ? ЎзР Конституциясининг 47, 49 ва 115-моддалари: Ҳар бир фуқаро қулай ва хавфсиз атроф-муҳитга, дахлсиз мулк ҳуқуқига эга. Аҳолининг яшаш шароитини атайлаб оғирлаштириш — оғир қонунбузарликдир! ЎзР «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси: ОАВ ва жамоатчилик томонидан кўтарилган долзарб ахолининг мурожаати давлат ва жамият учун муҳим масалаларга давлат органлари ўз вақтида ва асосли жавоб беришга мажбур. Шаҳарсозлик ва Санитария-экология нормалари (ШНК): Қурилиш майдони тегишли тартибда атрофдаги аҳолидан муҳофаза қилинмаган, чанг-бўрон шароитида чидаб бўлмас экологик муҳит юзага келтирилган, коммунал тармоқлар (газ, сув) ноқонуний узиб қўйилган. ЖУРНАЛИСТИК ТАЛАБ: «80 ФОИЗ РОЗИЛИК» ҲУЖЖАТЛАРИ ОЧИҚЛАНСИН! Маҳаллий масъуллар ва инвестиция компанияси вакиллари «80 фоиз аҳоли рози бўлган» деган рақамларни баҳона қилмоқда. OAV «HAQIQAT.UZ» ахборот портали журналистик суриштирувнинг навбатдаги босқичи сифатида расман ТАЛАБ ҚИЛАДИ: Тасдиқланган 80 фоиз мулкдорларнинг ёзма розилик шартномалари нусхалари ва расмий ҳужжатлар шаффоф тарзда жамоатчиликка ва ОАВга тақдим этилсин! Коммунал тармоқларни узишга берилган расмий хулосалар ва бузишга берилган рухсатномалар тақдим этилсин! Биз олинган маълумотларни тўплаб, ушбу материалларни Очиқ тарзда Муҳтарам Президентимизга ахборот-ҳисобот ва жамоатчилик мониторинги сифатида тақдим этамиз! OAV «HAQIQAT.UZ» Таҳририяти Баёноти: «Аҳолининг тўлиқ розилигини олмай, уларнинг яшаш хавфсизлигини таъминламай, коммунал манбаларни узиб қўйиш ва экологик муҳитни заҳарлаш — бу очиқдан-очиқ аҳоли ҳуқуқларини поймол қилишдир. Муҳтарам Президентимизга етказилмаган ХАҚИҚАТ ОВОЗИНИ айтишдан тўхтамаймиз! «Нурли йўл» МФЙ аҳолисининг ҳуқуқлари тўлиқ тикланмагунча ва қонуний ижро таъминланмагунча суриштирувларимизни жойига чиқиб давом эттирамиз!» Бизни кузатиб боринг ва воқеалар ривожидан хабардор бўлинг: