ОЛИЙ СУДА «UZAUTO MOTORS» ҲАЙДОВЧИЛАРИГА НЕГА АДОЛАТ ТОПИЛМАДИ? «ТЕРГОВ ОҚЛАДИ, СУД ЭСА...» «ОЛИЙ СУДДАГИ ОЧИҚ САВОЛЛАР» «ПРЕЗИДЕНТ СЎЗЛАРИ ҚАЕРДА ҚОЛДИ?»

Ассалому алайкум, ҳурматли кузатувчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларига бағишланган йиғилишларда қатъий қилиб шундай деган эди: «Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак!

Судьянинг онгида — адолат, тилида — ҳақиқат, дилида — поклик бўлиши шарт!» Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари бугун оддий халқнинг энг катта умидига айланган. Аммо реал ҳаётда, хусусан, оддий меҳнаткаш — ҳайдовчиларнинг тақдири Олий суд остонасига келганда бу тамойиллар қанчалик ишламоқда?

Нима учун расмий тергов органи «жиноят йўқ» деб хулоса берган ҳужжат на вилоят судида, на Олий суд тафтиш инстанциясида инобатга олинмади?

Бугун «HAQIQAT.UZ» суриштирувида ана шу аччиқ ҳақиқатлар ва Олий судга йўлланган очиқ саволлар ҳақида гаплашамиз!

«UZAUTO MOTORS»ДАГИ БОСИМ ОСТИДАГИ ТИЛХАТЛАР Ҳаммаси ОАВ «HAQIQAT.UZ» ахборот портали таҳририятига Андижон вилояти Асака туманидаги «UzAuto Motors» АЖнинг собиқ ҳайдовчилари — Шерзод Сотиволдиев, Асқарали Абдуллаев ва Арислон Бўрибоевлардан келиб тушган мурожаатдан бошланди.

Уларнинг сўзларига кўра, корхонадаги камомад учун айбсиз ҳайдовчиларнинг ойлик маошидан мажбурий тартибда пул ушлаб қолишга уринишлар бўлган ва охир-оқибат улар ноҳақ ишдан бўшатилган. Таҳририят бош муҳаррири вазиятни жойида ўрганиш учун Асакага борди.

Журналистик суриштирув давомида даҳшатли тафсилот юзага чиқди: маълум бўлишича, корхона маъмурияти компьютерда олдиндан тайёрланган «тилхат» шаблонларини чиқариб, ҳайдовчиларга моҳиятини тушунтирмасдан,

«Шу тилхатга қўл қўясан, бўлмаса ишдан бўшаб кетасан!»

деган очиқдан-очиқ босим остида имзо қўйдириб олган!

«МАН ЭТИЛГАН ОБЪЕКТ»: ОАВГА ТЎСҚИНЛИК Таҳририят холислик тамойилига амал қилиб, «UzAuto Motors»нинг мурожаатлар билан ишлаш бўлими ва касаба уюшмаси ходимлари билан юзма-юз суҳбат қилишга уринди.

Бироқ корхона мутасаддилари ОАВ фаолиятига очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиб, «Бу ер ман этилган объект» деган баҳона билан на раҳбарият билан учрашишга, на ҳолатни видеотасвирга олишга йўл қўйди.

Президентимиз журналистларни қўллаб-қувватлаб, «ОАВ халқнинг овози бўлиши керак, улардан қўрқиш эмас, улар билан ишлаш керак», деб турган бир пайтда, йирик саноат корхонасидаги бу ёпиқлик нимани яширишга хизмат қилмоқда? ОЛИЙ СУДДАГИ БИР ОЙЛИК МАРАФОН ВА КАМЕРАЛАРГА ТАҚИҚ] Иш рақами: № 2-1702-2502/22248) Адолат излаган ҳайдовчиларнинг иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясига етиб келди.

Судья Муҳаббат Миржалиловна Рабиева раислигидаги ушбу очиқ суд мажлиси нақд бир ой давом этди.

Таҳририятимиз жамоатчилик назорати субъекти сифатида ушбу жараёнда иштирок этди.

Аммо энг ажабланарлиси шундаки, «очиқ суд» деб эълон қилинган мажлисда на ОАВ вакилларининг, на даъвогарлар адвокатларининг суд жараёнини аудио ва видеотасвирга олиш ҳақидаги илтимосномалари қаноатлантирилди.

Судлов ҳайъати бу илтимосномаларни ҳеч бир асоссиз рад этди!

Нега? Очиқ судда халқдан нимани яшириш керак эди?

АСОСИЙ ДАЛИЛ: ТЕРГОВНИНГ «ЖИНОЯТ ЙЎҚ» ДЕГАН ҚАРОРИ НЕГА ИНКОР ҚИЛИНДИ? Энди эса ишнинг энг муҳим ва ҳайратланарли нуқтасига диққат қилинг!

Суд муҳокамаси давомида даъвогарларнинг адвокати судлов ҳайъатига ҳал қилувчи расмий ҳужжатни тақдим этди.

Бу — Асака туман ИИБ Тергов бўлинмаси катта лейтенанти М.Х.Қосимжонов томонидан 2026 йил 25 апрелда қабул қилинган қарор!

032241/2025-13-сонли жиноят иши доирасида чиқарилган ушбу қарорнинг 3-бандида шундай дейилган: «"UzAuto Motors" АЖ Транспорт ташувчилари дирекцияси бўлимида ҳайдовчи бўлиб ишлаган Х.Тўхтасинов, А.Бўрибоев, А.Абдуллаев, Ш.Сотиволдиев, Б.Ҳожиматовларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, жиноят ишининг мазкур қисми тугатилсин ва дастлабки тергов муҳокамасидан чиқарилсин». Эшитяпсизми?!

Тергов органи расман бу ҳайдовчиларнинг ҳаракатида жиноят йўқлигини тасдиқлаган! Суд залида Мадаминжон Йўлбосов, Арислон Бўрибоев ва Шерзод Сотиволдиевлар тилхатлар босим остида ёздирилганини, ўзларининг мутлақо айбсиз эканликларини судлов ҳайъатига очиқ баён қилишди.

Аммо нима бўлди? Судлов ҳайъати даъвогарларнинг сўзларини гўёки диққат билан эшитгандек маслаҳатхонага кириб кетди-да, чиқиб, Андижон вилоят суди тафтиш инстанциясининг қарорини ўзгаришсиз қолдирди!

Расмий тергов қарорига эса умуман ҳуқуқий баҳо берилмади! ОЛИЙ СУДГА ОЧИҚ САВОЛЛАР Президент Шавкат Мирзиёев бежизга: «Агар суд адолатли бўлса, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт бўлади. Агар суд ноҳақлик қилса, одамларнинг давлатга бўлган ишончи сўнади», деб таъкидламаган эди.

Бугун ОАВ «HAQIQAT.UZ» таҳририяти Олий суд мутасаддилари ва масъул судьялар олдига жамоатчилик номидан қуйидаги очиқ саволларни қўяди:

Нима сабабдан Асака туман ИИБ Тергов бўлинмасининг ҳайдовчиларда жиноят аломати йўқлиги ҳақидаги расмий қарори на Андижон вилоят судида, на Олий суд тафтиш инстанциясида очиқ муҳокама қилинди? Босим остида ёздирилган компьютер шаблонидаги тилхатлар қайси қонун нормаси билан тергов қароридан устун қўйилди?

ОАВнинг расмий сўровномасига Олий суд қачон жамоатчилик учун асосли ва очиқ изоҳ беради? Биз бу мавзуни кузатишда давом этамиз.

Адолат қарор топмагунча, ОАВ «HAQIQAT.UZ» сукут сақламайди!

Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг, видеони яқинларингизга улашинг — токи ҳақиқат ҳаммага етиб борсин!

Президент Шавкат Мирзиёев: «Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак! Судьянинг онгида — адолат, тилида — ҳақиқат, дилида — поклик бўлиши шарт!»

Аммо Андижон вилояти Асака туманидаги «UzAuto Motors» АЖнинг собиқ ҳайдовчилари — Шерзод Сотиволдиев, Асқарали Абдуллаев ва Арислон Бўрибоевларнинг тақдири Олий судгача етиб борса-да, адолат қарор топдими?

Нима учун Асака туман ИИБ Тергов бўлинмасининг «ҳайдовчилар ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланмади» деган расмий қарори на Андижон вилоят судида, на Олий суд тафтиш инстанциясида инобатга олинмади?

Нега очиқ суд мажлисида ОАВ ва адвокатларнинг видеога олиш ҳуқуқи чекланди?

— Президентнинг судлар ва адолат ҳақидаги қатъий сўзлари;

— Асакага сафар: «UzAuto Motors»даги камомад ва мажбурий тилхатлар можароси;

— «Ман этилган объект»: Журналистлар фаолиятига нега тўсқинлик қилинди?

— Олий суддаги 1 ойлик жараён (Судья М.Рабиева) ва камераларга тақиқ;

— Асосий далил: ИИБ Тергов бўлимининг 2026 йил 25 апрелдаги қарори нега эътиборсиз қолди? — Олий судга очиқ саволлар ва жамоатчилик назорати.

YouTubeYouTube