ОДИЛ СУДЛОВНИНГ АМАЛДАГИ ИСБОТИ : «HAQIQAT.UZ» ОАВ кузатувлари
Суд залидаги чинакам адолат ва холислик бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган фундаментал суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг туб мақсади — инсон қадрини улуғлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва одил судловнинг шаффофлигини оширишдан иборатдир.
Бир неча кун давомида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида ОАВ «HAQIQAT.UZ» ахборот-таҳлилий интернет нашри вакиллари бевосита иштирок этиб, жараёнларни синчковлик билан кузатиб бордилар.
Журналистик кузатувларимиз давомида Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида одил судлов самарадорлиги ва шаффофлиги амалда тўлиқ таъминланаётганига яна бир бор бевосита гувоҳ бўлдик.
Раислик этувчи судья М.Мусаев томонидан олиб борилган ушбу ошкора суд мажлиси қонун талаблари ва холислик принципларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилди.
Ишнинг моҳияти: Суд ҳужжатлари ва тўпланган далилларга кўра, судланувчилар Р.Муродуллаев ва И.Дониёров олдиндан тил бириктириб, ижтимоий тармоқлардаги (Телеграм) махфий гуруҳлар орқали психотроп ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалари исътимол қилиб, шуғулланиб келишган.
Осон даромад ва енгил-елпи ҳаёт илинжида қонунга хилоф йўлга кириб қолган бу ёшлар, афсуски, ўз қилмишларининг оқибати қай даражада оғир эканини англаб етмаган эдилар. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу шахслар ушланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган ва иш судга оширилган эди.
Судья М.Мусаевнинг холисона ва синчков ёндашуви бир неча кун давомида кечган очиқ суд мажлисида судья М.Мусаев ишдаги ҳар бир детални, далилларни ва гувоҳларнинг кўрсатувларини атрофлича ва холисона таҳлил қилди.
Дастлабки тергов органлари томонидан қўйилган айрим ошириб юборилган ёки муболағали ҳолатлар қайта кўриб чиқилиб, қилмишга айнан қонуний ва тўғри ҳуқуқий баҳо берилди.
Суд жараёнида қуйидаги муҳим ҳолатлар алоҳида эътиборга олинди:
Чин кўнгилдан пушаймонлик:
Судланувчи Дониёров Исмоил ўз айбига қисман иқрор бўлиб, билмасдан ва тушунмовчилик сабабли ушбу жиноятга аралашиб қолганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканини таъкидлади.
Оилавий шароит ва шахси:
Суд И.Дониёровнинг муқаддам судланмаганини, оилада ягона боқувчи эканини ҳамда унинг оилавий шароитини инобатга олди.
Холис ва очиқ суриштирув:
ОАВ «HAQIQAT.UZ» вакиллари гувоҳ бўлганидек, судья томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳар бир суриштирув ва далилни холисона ўрганишга устуворлик берилди.
Адолатли ва инсонпарвар Суд ҳукми Суд ҳайъати жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва судланувчиларнинг шахсини чуқур ўрганиб, адолат ва инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда қарор қабул қилди.
Судья М.Мусаев томонидан:
Дониёров Исмоилга нисбатан унинг оилавий шароити, чин кўнгилдан пушаймонлиги ва билмасдан қилган қилмиши инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланди.
Натижада, модда санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам енгилроқ, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шунингдек, жиноятнинг бошқа иштирокчиси Р.Муродуллаевга нисбатан ҳам қонун доирасида узил-кесил 10 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.
Зеро,Одил судлов — жамият ишончининг мустаҳкам устуни ЖИБ Чирчиқ шаҳар судида бўлиб ўтган ушбу очиқ суд жараёни яна бир бор исботладики, бугунги суд тизимида асосий мақсад фақатгина жазолаш эмас, балки адолатни қарор топтириш, ҳар бир детални синчковлик билан ўрганиш ва адашган инсонларга қайта тўғри йўлга қайтиш учун имконият беришдир.
