ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ АРИЗА/ТИЛХАТИ ШИФОКОРНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ҚУТҚАРА ОЛАДИМИ?
Одам ўлимига сабаб бўлган жиноятларда тарафлар ярашуви ёки «даъвом йўқ» деган тилхат амал қилмайди: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) 66¹-моддасига кўра, Жабрланувчи билан ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятлар бўйича қўлланилади. ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган ҳолда ўз касб вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати чегарасидан чиқиш) ёки 207-моддаси (Хизматга совуққонлик билан қараш) оқибати ўлим билан боғлиқ бўлгани учун оғир оқибатларни келтириб чиқарган жиноятлар сирасига киради. Хулоса: Бемор/чақалоқ ўлими билан боғлиқ ҳолатда жабрланувчининг «шифокорга даъвом йўқ, пул олдим» деган тилхати ёки хати терговчи ёки прокурорга жиноят ишини тугатиш учун ҚОНУНИЙ АСОС БЎЛА ОЛМАЙДИ. Суд ажримида С.Мадаминованинг ҳаракатларига қайта баҳо бериш топширилган: Андижон вилоят судининг 2026 йил 23 июндаги ажримида аниқ кўрсатилган: Андижон вилоят суди Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2026 йил 31 январдаги жиноят ишининг шифокор С.Мадаминовага оид қисмини тугатиш ҳақидаги қарорининг қонунийлигини ва шифокор С.Мадаминова ҳамда бошқа масъулларнинг ҳаракатларида ЖКнинг 116, 206-моддалари ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят таркиби бор-йуқлигини қайта кўриб чиқиш учун тўпланган материалларни Шаҳрихон туман прокурорига юбориш ҳақида ажрим чиқарган. РАСМИЙ ОАВ HAQIQAT.UZ ахборот интернет нашри ва (@haqiqatuz_uz) телеграм учун тайёрланган РАСМИЙ МАҚОЛА / ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ: САВОЛ ва ЖАВОБ ҳамда ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ РЕСПОРТАЖИ (Президент Аппарати, Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги диққатига) БЕМОР АЛЕРГИЯСИ БОР ЧАҚАЛОҚҚА НОҚОНУНИЙ РЕЦЕПТ ЁЗГАН ШИФОКОР СУВДАН ҚУРУҚ ЧИҚАДИМИ? Ҳамшира жазоланди, лекин асл рецепт эгаси — педиатр Сайёра Мадаминова нега жавобгарликдан четда қолмоқда? «HAQIQAT.UZ» РАСМИЙ ОАВ ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВИ Жамоатчиликка маълумки, 2024 йил 25 июлда туғилган норасида чақалоқ Козимжонов Фирдавснинг юрак туғма нуқсони бўйича даволаниш жараёнида содир бўлган фожиа кенг муҳокамага сабаб бўлган эди. ССВ томонидан ўтказилган хизмат текшируви Далолатномаларида Шаҳрихон туман ТБ ва 64-оилавий поликлиника шифокори Сайёра Мадаминова томонидан бир қатор қўпол қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани расман тасдиқланган. Далолатнома ва мутахассислар хулосасида нималар дейилган? Ноқонуний рецепт ва стандартларга амал қилмаслик: Шифокор С.Мадаминова беморнинг умумий аҳволини тўлиқ баҳоламай, ҳеч қандай лаборатор ёки объектив текширувларсиз, ССВнинг амалдаги клиник протоколлари ва стандартларига зид равишда, оддий қоғозга (ноқонуний шаклда) Априд, Бактолор, Реопар-С, Нош-па, Димедрол, Дексаметазон, Ламино каби оғир ва тавсия этилмаган дори воситаларини ёзиб берган. Шошилинч ёрдам қоидаларининг бузилиши: ССВнинг 2013 йилдаги 225-сонли буйруғига зид равишда, бемор чақалоқнинг аҳволини тўғри баҳоламасдан, уни стационар даволанишга ётқизиш чорасини кўрмаган. Адолатсизлик қаерда? Суд ҳукми билан фақатгина рецепт асосида муолажани амалга оширган ҳамшира У.Андаева ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилди ва унга жазо тайинланди. Аммо ноқонуний рецептни ёзиб бериб, боланинг аҳволи оғирлашишига ва фожиага замин яратган асл мутахассис — педиатр Сайёра Мадаминовага нисбатан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан жиноят иши тугатилган.