ИНСОН ВА ҚОНУН | БОШ МУҲАРРИР МИНБАРИДАН ҚОНУН ПРОКУРАТУРАГА БЎЙСУНАДИМИ ЁКИ ПРОКУРАТУРА ҚОНУНГАМИ? — АДОЛАТ ТАРОЗИСИ ҚАЙСИ ТОМОНГА ОҒМОҚДА?

Президент эътиборига: инсон ҳуқуқлари, қонунийлик ва жамоатчилик ишончи масаласи Ҳуқуқ устувор бўлган давлатда қонундан юқори турувчи идора йўқ.

Прокуратура ҳам қонунни ҳимоя қилувчи орган сифатида, аввало, қонунга амал қилиши шарт! ОАВ HAQIQAT.UZ — инсон ҳуқуқлари, қонунийлик ва адолат йўлида.

Бир савол — жамият учун муҳим мезон Бугун жамиятимизда инсон ҳуқуқлари, адолат, қонунийлик ва давлат органларининг масъулияти ҳақида сўз борар экан, бир муҳим саволни ўртага ташлаш вақти келди:

Қонун прокуратурага бўйсунадими ёки прокуратура қонунга?

Бу савол шунчаки публицистик ибора эмас. У инсон тақдири, фуқароларнинг давлатга бўлган ишончи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти ва қонун устуворлиги билан бевосита боғлиқ.

Прокуратура — қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширувчи, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга масъул бўлган муҳим давлат органи.

Бироқ ҳар қандай ваколатнинг чегараси бор. Бу чегара — ҚОНУН! Давлат органининг номи, лавозим эгасининг мартабаси ёки идоранинг мавқеи қонундан устун бўлиши мумкин эмас.

Конституция — барча учун бирдек мезон Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 143-моддасида прокуратура органларининг асосий вазифаси — мамлакат ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш экани белгиланган.

145-модда эса прокуратура органлари ўз ваколатларини бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат Конституция ва қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишини мустаҳкамлайди.

Демак, ҳуқуқий жиҳатдан масала аниқ: Прокуратуранинг мустақиллиги — қонундан мустақиллик дегани эмас. Аксинча, прокуратуранинг мустақиллиги қонунни холис ва оғишмай ҳимоя қилиш учун зарур бўлган кафолатдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 143–145-моддалар. https://www.lex.uz/ru/docs/6451070 Инсон тақдири — қоғоздаги рақам эмас Фуқаро прокуратурага мурожаат қилганда, у шунчаки хат ёки ариза топширмайди.

У ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклашга, адолатни топишга, қонуний ечимга эришишга умид қилади. Унинг мурожаати ортида оиласи, меҳнати, мулки, тадбиркорлиги, шаъни ва қадр-қиммати турган бўлиши мумкин.

Шундай экан, мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳар бир ҳужжат, ҳар бир далил, ҳар бир қарор ва ҳар бир жавоб инсон тақдирига таъсир қилиши мумкинлигини унутмаслик керак. Қонун устуворлиги фақат қонунбузарликка қарши чора кўриш билан чекланмайди.

У қуйидагиларни ҳам талаб қилади:

- фуқаронинг мурожаатини холис ва қонуний кўриб чиқиш;

- тақдим этилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериш;

- қарорларни қонун талаблари асосида қабул қилиш;

- мурожаатчига асослантирилган ва тушунарли жавоб бериш;

- агар қонунбузарлик аниқланса, уни бартараф этиш чораларини кўриш. Фуқаронинг мурожаатига юзаки муносабат билдириш ёки унинг мазмунига жавоб бермайдиган расмий хат юбориш ҳуқуқий давлат тамойилларига мос келмайди.

Прокуратуранинг ваколати — масъулият ҳамдир Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни прокуратура органларининг асосий вазифалари қаторида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишни белгилайди.

Қонуннинг 5-моддасида прокуратура ходимлари Конституция ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига аниқ риоя этиши шартлиги белгиланган.

Бу талабнинг мазмуни оддий, аммо принципиал: Қонунни ҳимоя қилувчи органнинг ўзи ҳам қонун талабларидан четга чиқмаслиги керак.