ҲАЛОЛ ТАДБИРКОРГА ТАЪЗИЙҚМИ Ё СУНЪИЙ БАНКРОТЛИК?

Адолат ва қонун устуворлиги таъминланаётган, тадбиркорлик субъектлари Давлат раҳбари томонидан алоҳида ҳимояга олинаётган бир пайтда, жойлардаги баъзи масъулларнинг хатти-ҳаракатлари жамиятда жиддий эътироз ва саволларни келтириб чиқармоқда. Фарғона вилояти, Бувайди туманида деярли 28 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, 50 дан ортиқ фуқарони муқим иш билан таъминлаган ҳамда давлат бюджетига миллиардлаб солиқ тўлаб, қўшимча қиймат занжирини яратаётган «Тараққиёт Т» корхонаси бугунги кунда сунъий тазйиқ ва ноҳақ айбловлар қурбони бўлиш арафасида. Низо ва асоссиз таъқиблар кетма-кетлиги Корхона ва унинг таъсисчиси Б.Тешабоев атрофидаги воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, унга нисбатан кетма-кет ва тизимли равишда босим ўтказиб келинмоқда: Биринчи ноҳақ айблов ва унинг бекор қилиниши: Таъсисчи Б.Тешабоевга нисбатан 2025 йил 24 сентябрда манфаатдор шахсларнинг сохта ва ғаразли аризасига асосан ЖПКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди. Бироқ, синчковлик билан ўтказилган суриштирувлардан сўнг, 2026 йил 4 апрель куни ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан иш ҳаракатдан тугатилган. Янги айблов ва қайта тикланган суриштирувлар: Шу билан масала ҳал бўлмади. Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан 2026 йил 5 июнь куни суд тугатувчиси Т.Искандаровнинг аризасига асосан ЖКнинг 181¹ (сохта банкротлик) ва 184-моддалари билан янги жиноят иши қўзғатилди. Салкам 5 ойдан буён жиноят ишининг гоҳ ёпилиши, гоҳ қайта тикланиши корхона фаолиятига бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда. Прокуратуранинг аралашуви: Аввал тугатилган 168-модда бўйича жиноят иши Фарғона вилоят прокуратураси томонидан қайта бекор қилиниб, жиноий таъқиб сунъий равишда давом эттирилмоқда. Президент сиёсатига қарши тўсиқ? Шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича берилган топшириқлари ва давлат дастурлари доирасида «Тараққиёт Т» корхонасига йўл қурилиш спецтехникалари сотиб олиш учун 5 миллиард сўм кредит ажратилган эди. Демак, бир томондан Давлат тадбиркорга ишониб сармоя ажратаётган бўлса, влоятдаги айрим идоралар сохта аризалар асосида уни хонавайрон қилиш, банкротликка етаклаш ва фаолиятига чек қўйиш билан овора. ...Савол туғилади: 28 йиллик корхонани сунъий банкрот қилиш кимга керак? 50 та оиласиз қоладиган ишчининг тақдири, давлат бюджетига тушмай қоладиган миллиардлаб солиқлар учун ким жавоб беради? Талаб ва мурожаат Юзага келган мазкур мураккаб ва адолатсиз вазият сабабли, «Тараққиёт Т» корхонаси раҳбарияти ва жамоаси қуйидагиларни сўрайди: Ишни Бош прокуратура назоратига олиш: Фарғона вилояти прокуратураси томонидан олиб борилаётган ушбу холис бўлмаган жиноят иши ва суриштирувлар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўз назоратига олиниши ва иш юритишга ўтказилиши; Шахсий қабул ташкил этиш: Бош прокурор Н.И.Йўлдашев, Бош прокурор ўринбосарлари ёки Комплаенс бўйича масъуллар томонидан корхона таъсисчиси ва раҳбариятини шахсан қабул қилиб, вазиятни холисона ўрганиб чиқилиши. Ҳалол меҳнат қилаётган, эл фарровонлиги ва йўллар ободлиги учун ҳисса қўшаётган тадбиркорлар жиноий таъқиб ва яширин тазйиқлардан ҳимоя қилиниши шарт!

Хамид Сулаймон

OAV HAQIQAT.UZ махсус мухбири