8- ЙИЛЛИК БЕФАРҚЛИК ВА ТОПТАЛГАН ҲУҚУҚ: ЗАРАФШОНЛИК ТАДБИРКОРНИНГ 250 ЎРИНЛИ ЛОЙИҲАСИ НЕГА 8- ЙИЛДАН БУЁН МУЗЛАБ ЁТИПДИ..? БОШ ПРОКУРОРГА ОЧИҚ МУРОЖААТ!

Ассалому алайкум, ҳурматли ОАВ «HAQIQAT.UZ» канали томошабинлари, адолат ва ҳақиқатни излаб чарчамаган юртдошлар!

Президентимиз томонидан тадбиркорларга кенг йўл очиб берилиб, ҳар бир янги иш ўрни давлат ҳимоясида экани қатъиян таъкидланаётган бир пайтда, жойларда ҳамон бюрократия ва масъулларнинг лоқайдлиги бартараф этилмаяпти.

Бизга Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида фаолият юритувчи «ZAR-VOSTOK» хусусий корхонаси раҳбари Равшан Деҳқонович Идиевдан келиб тушган навбатдаги тезкор мурожаат айнан шу аччиқ ҳақиқатни фош этади.

250 нафар фуқарони доимий иш ўрни ва даромад манбаи билан таъминлаши лозим бўлган улкан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши нақ 8 йилдан буён сабабсиз тўхтатиб қўйилган! МАҲАЛЛИЙ МАСЪУЛЛАРНИНГ СУКУНАТИ...

Таҳририятимиз томонидан мазкур муаммо жойига бир неча бор чиққан ҳолда ўрганилди. Давлат кадастр палатаси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакиллари иштирокида текширувлар ўтказилган бўлса-да, орадан йиллар ўтибдики, на маҳаллий ҳокимият ва на прокуратура идоралари бунга жиддий эътибор қаратмаган.

Зарафшон шаҳар прокурори Ш. Шерназаров имзолаган 2026 йил 24 июлдаги расмий жавоб хати эса вазият нақадар чигаллаштирилганини кўрсатади:

Бироқ, бузилган мулкий ҳуқуқларни тиклаш ва ҳужжатларни тўғрилаш ҳанузгача пайсалга солиб келинмоқда! Тадбиркорнинг фаолияти оёқости қилиниб, юзлаб оилаларнинг ризқига тўғаноқ бўлинмоқда. БОШ ПРОКУРОРГА МУРОЖААТ Барча қуйи инстанциялардан қуруқ вақти ўтказилган жавоблардан бошқасини олмаган тадбиркор охирги чора сифатида расмий

ОАВ — «HAQIQAT.UZ» иштироки ва кузатуви остида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевнинг шахсий қабулига киришни сўрамоқда!

ОАВ «HAQIQAT.UZ» таҳририяти Бош муҳаррири Ҳ.А. Сулаймонов томонидан Бош прокурорга юборилган расмий сўровномада қуйидаги қонуний ва қатъий талаблар қўйилган:

Шикоят ва қабул: Тадбиркор Равшан Идиевнинг Бош прокурорнинг шахсий ёки сайёр қабулига кириши таъминланади деган умиддамиз!

ОАВ ва Очиқлик: Ошкоралик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида мазкур қабулда ОАВ «HAQIQAT.UZ» расмий ОАВ вакилларининг бевосита иштироки ва кузатуви қонуний кафолатлансин.

Қатъий назорат: 8- йилдан буён қаровсиз ётган 250 ўринли йирик лойиҳа ва маҳаллий масъулларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний процессуал баҳо берилиб, қаттиқ прокурор назорати ўрнатилсин.Ишончимиз комилки, муҳтарам Бош прокуроримиз ушбу тадбиркорнинг 8 йиллик сарсонгарчлигига, оворагарчиликларига қатъий нуқта қўяди ва масалани шахсий назоратига олади!

OAV «HAQIQAT.UZ» таҳририяти ҳар бир тадбиркорнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ҳақиқат ва адолатни қарор топтириш йўлидаги журналистик суриштирувларини давом эттиради.

YouTubeYouTube